Халқ ва армия – бир тану бир жон” шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Халқ ва армия – бир тану бир жон” шиори остида 5000 дан ортиқ ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида уч километр масофага оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Марафонда ҳарбий хизматчилар, олий таълим муассасалари талабалари, уюшмаган ёшлар иштирок этишди.