ХОДИМЛАРНИНГ ТЕЗКОР ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ.
Жорий йилнинг 4 феврал куни тунги соат 00:10лар атрофида Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган "Бобоғозий" маданий мерос объектини қўриқлаётган ҳарбийлаштирилган соқчи томонидан ҳудудда номаълум шахс юрганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Қўриқлаш бўлими навбатчилик қисмига хабар берилган.
Олинган хабарга кўра, тезкор гуруҳ тезкорлик билан етиб бориб, "Бобоғозий" маданий мерос эҳсон қутисидаги пулларни номаълум шахс томонидан олинаётган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.