Хоразм вилоятида ходимлар томонидан ўғриликда гумонланган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни тахминан соат 05:30 ларда Хоразм вилояти Янгиариқ тумани "Қўриқлаш" бўлимига Мустақиллик кўчасида жойлашган "Дилдора Турсунбой" оилавий корхонасига қарашли озиқ-овқат дўконидан "ташвиш" хабари келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан ходимлар зудлик билан дўконга етиб борган ва номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилаётган вақтида ушланган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар 2008 й.т Ю.Б эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИО ходимлари томонидан ишлари олиб борилмоқда.