ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Казакбоевлар оиласи эзгу ишга қўл уриб, Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйидан 6 нафар ўғил-қизни ўз қарамоғига олган ҳолда Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйишди. Шунингдек, Қуйичирчиқ туманида яшовчи Тожибоевлар оиласи ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган ака-ука Абдулазиз ва Миромон Абдукаримовларни фарзандликка олишди. Энг қувонарлиси ушбу маскан тарбияланувчилари, ака-сингил Азамат ва Зилола Илясовалар эса ўз оиласига онаси бағрига қайтарилди.