“Яшил макон” акция доирасида ҳудудларга 1000 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Экологик ҳолатни яхшилаш, ўсимлик оламини бойитиш ҳамда янгидан қад ростлаган уй ва иншоотлар атрофини янада кўкаламлаштириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш каби мақсадли ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ташкил этилаётган эко-акция вилоятнинг барча туманларида янги боғлар ташкил этилди. Мазкур акция доирасида ҳудудларга 1000 дан ортиқ гилос, олча ўрик, олма, хурмо каби мевали ва 2000 дан ортиқ Клён, Ясень, Катальпа Акация, Арча ва Сасна манзарали дарахт кўчатлари экилди.