Ер сотмоқчи бўлган фирибгарнинг режаси амалга ошмади
Бухоро вилоятида ДХХ, Миллий гвардия ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида келиб тушган хабарга кўра тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро И.С. фуқаро С.Б.га ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, фирибгарлик ҳаракатларига чек қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан фуқаро И.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.