Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга йўналтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасида Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой туманлари ва Нукус шаҳрида жойлашган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида, “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа тўққизта шартдан иборат бўлиб, ўқувчилар жамоаларни таништириш, саф тайёргарлиги, белгиланган масофага югуриш, зарарланган ҳудуддан ўтиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шартларида ўзаро куч синашди.

Беллашув якунида ғолиблар аниқланиб, уларни тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Р.Реймов, Ёшлар ишлар агентлиги мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, ёшларнинг қайси касб эгаси бўлишларидан қатъий назар, аввало ватанни асраб авайлаш ҳамда халқ хизмати учун ҳамиша тайёр бўлиш кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоаларга кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Text to speech