“Ёш спортчилар маҳалламиз фахри” шиори остида маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Миллий гвардия ходимлари томонидан маҳаллалар ўртасида “Ёш спортчилар маҳаллимиз фахри” шиори остидаги мусобақалар ташкиллаштирилди. Бешта маҳалланинг 5 та жамоасидан иборат ёш спортчилари ўртасида ўтказилган мазкур спорт ўйинлари дўстона руҳда бўлиб ўтди. Ташкилотчилар томонидан турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган жамоа ва фаол спортчилар муносиб рағбатлантирилди. Маҳалла ёшларини спорт орқали жипслаштиришга қаратилган бу каби мусобақалар давом эттирилмоқда