"Ёш гвардиячи" мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи
Ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат рухида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳарбий хизматга босқичма-босқич тайёрлаб бориш, жасурлик, шижоат, жасорат, қатъият, куч-ғайрат, интизом, жамоатчиликка таяниш ва бошқа туйғуларни шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўқувчи ёшлар ўртасида "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўқувчи ёшлар фаоллик билан 12 та шарт бўйича беллашиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақа якунида ҳамкор ташкилотлар томонидан фаол иштирок этган жамоаларга ҳамда мусобақа ғолибларига диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.