“ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа давомида иштирокчилар эпчиллик, чаққонлик, чидамлилик, билимдонлик сифатларини талаб этувчи 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг белгиланган шартлари бўйича жамоалар томонидан тўпланган умумий баллар ҳисобига кўра Арнасой тумани 22-сонли ИДУМнинг “Мард ўғлон” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.