Ёшлар сиёсати доирасидаги чора-тадбирлар давом этмоқда
Бугун,ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, 6-сон Ихтисослаштирилган информацион ва ахборот технологияларни чуқурлаштириб ўргатувчи мактабида Қорақалпоғистон Республикаси буйича Миллий гвардия бошкармаси ташаббуси билан “Беш ташаббус” доирасида тадбир ташкил этилди.
Маданий-маърифий тадбирда дастлаб ёшлар учун ҳарбий қурол-аслаҳалар ва Хизмат итларининг кўргазмаси ташкил этилиб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Туман ёшларининг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, улар ўртасида спортнинг Стол тенниси,Шахмат-шашка,Камондан отиш турлари буйича мусобақалар ўтказилди.
Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг ҳунармандчилик намуналари бўйича ҳам кўргазма ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар буюк боболаримизнинг шерлери ва ғазалларини мутолаа қилди ва ғазалхонлик, шерият кечаси ўтказилди. Ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.
Маданий тадбирда иштирокчилар мазмунли ҳордиқ чикаришди.