ЁШЛАРНИ ОТ СПОРТИГА ҚИЗИҚТИРИШ ЙЎЛИДА
Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ тумани бўлинмаси ҳамда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида боқувчисини йўқотган болалар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда болалар "Қорабайир" отчилик мажмуасига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида ёшларга отга миниш ва ҳаракатланиш ҳамда от спортнинг турлари тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, ўғил-қизларга отларини етиштиришнинг нозик жиҳатлари ҳақида ҳам батафсил айтиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, қизиқувчан ва фаол ёшларга отда сайр қилиш учун шароитлар яратиб берилди.
Саёҳат ўғил-қизларда катта таассурот қолдириб, қорабайир зотдор отларига бўлган қизиқишини оширди.
Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси ҳамда "Қорабайир" отчилик мажмуаси раҳбарияти томонидан болаларга китоб ва эсдалик совғалари топширилди.