ЁШЛАР ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАНМОҚДА
Наманган шаҳрида жойлашган 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини келгусида соғлом ва жисмонан бақувват,руҳан тетик бўлиб улғайишлари ва юртга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида чақириққача ёшларни тайёрлаш фанидан амалий машғулот ташкиллаштирилди. Машғулотлар жараёнида болажонлар қуролларнинг вазифалари,тактик-техник хусусиятлари, қуролларни нотўлиқ қисмга ажратиш ва йиғиш тартиби тўғрисида тушунча ва билимларга эга бўлдилар.Шунингдек, тиббий тайёргарлик,оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ва жисмоний тайёргарлик фанлари бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан амалий дарслар ўтказилди. Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш авлоднинг мард ўғлон бўлиб камол топишига ва юксак ахлоқий туйғу ва тушунчаларни англаб етишига хизмат қилмоқда.