ЁШЛАР УЧУН ҚИЗИҚАРЛИ САЁҲАТ
Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш, ёшларни спорт билан шуғулланишга фаол жалб этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек от спорти бўйича миллий ва халқаро мусобақаларда юқори спорт натижаларига эришишни таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан болажонлар учун дала ўқув майдонида отлар оламига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ўқувчи ёшларга отлар парвариши, уларнинг хусусиятлари, миниш қоидалари ҳамда кўплаб қизиқарли маълумотлар етказилди.
Шунингдек, болажонлар отларга миниб, эгарлаш қоидаларини ўрганишди. Мазкур саёҳатда ёшларнинг тулпорларга бўлган меҳри янада ошиб, улкан таассуротларга эга бўлишди.