ЁШЛАРНИ ОТ СПОРТИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ОРТМОҚДА
Куни кеча Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Отчопар” майдонида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан отларнинг хусусиятлари, уни парваришлаш омиллари, миллий ва замонавий от спорти ўйинлари хусусида атрофлича маълумот ва тушунчалар бериш мақсадида, бир гуруҳ талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида, ёшларга аждодларимизнинг қорабайир оти билан боғлиқ тарихий кечинмалари ҳақида сўзлаб бериб, от минишнинг тартиблари, уни боқишнинг сир-асрорлари ҳамда спорт мусобақаларига тайёрлаш жараёнлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.
Машғулот якунида, ёшларга “От устида кураш” ҳамда “Оломон пойга” миллий от спорти ўйинлари намойиш этилди ва бу ёшларда отларга бўлган қизиқишини янада оширди.