ЁШЛАРНИНГ ОТ СПОРТИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ОРТМОҚДА
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳудудида Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди. Унда болалар учун от спорти бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Машғулотлар давомида малакали чавандозлар томонидан от миниш, отда ҳаракатланиш усуллари амалий тарзда кўрсатилиб, болаларга керакли тушунча ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, поло спорт тури бўйича ўтказилган мусобақаларни ўғил-қизлар қизиқиш билан кузатди.