ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамкорлигида талаба ёшлар ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирокида волейбол спорт тури бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.
Мусобақа давомида ёшлар арқон тортиш, стол тенниси ҳамда шахмат спорт тури бўйича ҳам ўзларининг маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Тадбир якунида, ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирларини тарғиб қилишда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасига яқиндан ёрдам бериб келаётган институт масъулларига, Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.