Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди
Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Кеча мусобақанинг иккинчи куни юнон-рум кураши бўйича қолган бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Сафдошимизни ушбу юксак ғалаба билан Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз!