Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Юртимиз бўйлаб пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Бир куннинг ўзида – 18 ноябрь куни Тошкент ҳамда икки туманда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси бўйича учта маълумот аниқланди.
Шайхонтоҳур тумани Чорсу бозорида зангиоталик 18 ёшли Х.Ж. ноқонуний пиротехника маҳсулотларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Текширув давомида жами 38 қути икки хил пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, Бектемир туманида жиззахлик 19 ёшли У.Ж ҳам "Бомба" деб номланган 20 қути пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланди.
Бундан ташқари, ангренлик 20 ёшли У.С "Сompass" савдо мажмуасида ташриф буюрувчиларга пиротехника маҳсулотларини таклиф қилаётганда мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар томонидан қўлга олинди. Текширув вақтида фуқаро У.С.нинг ёнида 10 қути "Britanik" номли пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланди.
Юқорида қайт этилган ҳолатлар юзасидан ҳар бир ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳурматли юртдошлар, сиздан соғлиғингизга ва айниқса, болалар саломатлиги ва хавфсизлигига жиддий муносабатда бўлишингизни сўраймиз: ноқонуний пиротехника сотиб олманг ва болаларингизнинг хати-ҳаракатларига эътиборли бўлинг.
Унутманг, пиротехника воситалари билан ўйнаш жиддий жароҳатлар ва аянчли ҳолатлар билан якунланади.

Text to speech