Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “МЕН ҒОЛИБ” югуриш марафонида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси фахрли 1- ўринни қўлга киритди.

Пойтахтимизнинг Миробод тумани Янгизамон кўчасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “МЕН ҒОЛИБ” шиори остида 5 минг метр масофага югуриш марафони ўтказилди.
Эрта тонгдан мазкур тадбирга соғлом ҳаёт тарзига ва спортга ошно бўлган 1,5 мингга яқин фуқаролар иштирок этиш учун ташриф буюришди. Шу билан бир қаторда, марафонда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, Тошкент шаҳрида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, маҳаллий аҳоли ёшлари ҳам иштирок этди.
Марафон бошланиши аввалида махсус саҳналар ва декорациялар, хонандаларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Ёшларнинг кўзларида ғалабага бўлган интилиш ҳаяжони сезилиб турарди. Югуриш мусобақалари икки босқичда ўтказилди. Даставвал Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги “Темурбеклар мактаби” ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида 5 минг метр масофага югуришга старт берилди. Барча жамоалар ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Финишга эса биринчи бўлиб Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ўқувчиси кириб келди.
Шундан сўнг, оммавий югуриш баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 3 минг метр масофада ўз имкониятларини синаб кўришди. Марафонда югуриш йўлагига чиққан энг ёши кичик иштирокчидан тортиб, энг ёши каттасигача барчаси Енгил атлетика федерацияси ҳакамлари томонидан назорат қилиб борилди.
Марафон натижаларига кўра:
3-ўринни Давлат хавфчилик хизмат Чегара қўшинлари “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицей, 2-ўринни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Темурбеклар мактаби”
1-ўринни Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоалари қўлга киритишди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек оммавий югуриш баҳсларида ҳам номинациялар бўйича ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.
Барчага ғолиблик сари курашчанлик руҳини бағишлаган тадбир Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандалари куй қўшиқлари билан давом эттирилди.

Text to speech