Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди.

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган тақдимотда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасанов, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқшунос олимлар, ёзувчилар сўзга чиқишиб, мазкур китоб ҳақида тадбирда қатнашган ҳарбий хизматчи ва ходимлар, курсантлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий мусиқа академик лицей ўқувчилари, пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига китобнинг қанчалик қизиқарли ва долзарб эканлигини сўзлаб беришди. Айнан ушбу китоб Ватанпарварликка йўғирилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди. Унда тарих билан бугунги кун ҳамоханг эканлиги, замонавий технологиялардан фойдаланилганлиги, жумладан QR кодларни мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда ўқиш ва видео тасвирларни ёшлар кўриши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг мусиқий чиқишлари, Жамоат хавфсизлиги университетининг ҳарбий хизматчиси томонидан яратилган “Жадидлар”га бағишланган қўшиқ куйланди. Бундан ташқари Миллий гвардия қўмондонлигига ёш ҳарбийлар учун “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китобнинг дастлабки 100 таси тақдим этилди. Албатта ўтказилаётган бу каби тадбирлар ватанпарварликни юксалтиришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Text to speech