Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 1-босқич курсантларининг Ватанга қасамёд ва Миллий гвардия хизматига кириш қасамёдига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматига кириш қасамёдига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, куч тузилмалари таълим муассасаларининг раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, курсантларнинг оила аъзолари ҳамда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирок этди.
Саф майдонига тантанали марш садолари остида Давлат ҳамда Миллий гвардия жанговар байроқлари тантанали равишда олиб кирилди.
Маросим аввалида сўзга чиққан университет бошлиғи, полковник М. Рустамбаев қасамёд – ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас эканлиги, қасамёдга содиқлик – ҳақиқий ватанпарварларга хос муҳим хусусият саналишини эътироф этди.
Шундан сўнг, курсантлар ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас саналган, эндиликда улар ҳам ўз зиммасига олаётган масъулиятли ва шарафли бўлган бурчни ҳар қандай вазиятда адо этишга тантанали қасамёд қабул қилди.
Қасамёддан сўнг, Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев курсантларни Миллий гвардия сафига қабул қилинганлиги билан табриклади.
Шундан сўнг тадбир қатнашчиларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур образининг от устида ўз навкарлари билан бадиий чиқишлари, Университет курсантларидан иборат гуруҳлар "Саф" тайёргарлиги ва "Қўл жанги" бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг алоҳида ҳарбий намунали- кўргазмали оркестрининг чиқишлар намойиш этилди.
Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилинган 1-босқич курсантларининг қасамёдига бағишланган тантанали маросимдан сўнг, таниқли санъаткорлар ва Университет бадиий ҳаваскорлик ансамбли иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

Text to speech