Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov миллий терма жамоа мураббийлари ва спортчилари билан учрашув ўтказди.
Унда Аичи–Нагоя 2026 Осиё ўйинларига тайёргарлик, халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда терма жамоа олдида турган устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Спортчиларга келгуси нуфузли мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритиш йўлида омад ва муваффақият тиланди.