Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИДА ХАЛҚАРО ОНЛАЙН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Замонавий дунёда ёшларнинг ўрни: олий таълим муассасаларида ҳарбий фан ривожланишининг тажрибаси, муаммолари ва истиқболлари” номли халқаро онлайн илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович ўз кириш сўзи билан очиб берди.
Халқаро конференцияда Беларусь Республикаси, Жанубий Корея Республикаси, АҚШ, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Буюк Британия давлатларининг машҳур олий ҳарбий таълим муассасалари профессорлари, олимлари, ҳуқуқ-тартибот тизими ходимлари, фан соҳаси мутахассислари ҳамда хориждаги Ҳарбий атташе вакиллари, шунингдек, республикамизнинг 8 та олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, иқтидорли курсантлари иштирок этди.
Халқаро конференцияда олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий фан ривожланишининг муаммоларини ва истиқболларини муҳокама қилиш учун кенг мунозарали муҳитини яратиш, курсантларни тайёрлаш жараёнида ривожланган хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида ҳарбий фан ривожланишининг тажрибасини, муаммоларини ва истиқболларини ўрганиш, курсантларда илмий тадқиқотларни олиб боришга мотивацияни, аналитик ва танқидий фикрлашни шакллантириш, олий ҳарбий таълимда ва фанда рақобатбардош муҳитини яратиш, мустақил фикрлашга қодир бўлган, халқаро стандартларга мувофиқ замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали профессионал кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро анжуман давомида Жамоат хавфсизлиги университети “Алвон беретлар” бадиий ҳаваскорлик жамоасининг мусиқали чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг халқаро илмий анжуман иштирокчилари университет курсантларининг рационализаторлик фаолияти билан яқиндан танишиб чиқишга муваффақ бўлдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга ҳарбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар тақдим этилди. Шунингдек, бундай анжуманларни мунтазам равишда ўтказиш, халқаро ҳамда маҳаллий олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириб, тажриба алмашиш учун имконият яратиши таъкидланди.
Конференция натижаларига кўра ушбу тадбир иштирокчиларининг мақола ва тезислари тўпламини чиқариш режалаштирилган бўлиб, унда олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқув-услубий жараённи янги босқичга кўтариш, ҳарбий фанларни ўқитишда замонавий услублардан унумли фойдаланиш бўйича тавсия ва таклифлар тақдим этилади.

Text to speech