Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида, юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини  таъминлашдек масъулиятли ва шарафли касб эгаси бўлишга бел боғлаб, Миллий гвардия сафларида хизмат қилишни ният қилган йигит-қизлар бугун ўз мақсадлари сари дастлабки қадамларини қўйишди. Хусусан, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида 1-босқич курсантлари учун унутилмас кун бўлиб, улар тантанали равишда “Ватанга қасамёд” қилишди.
Тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Э.Абдулҳакимов,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Х.Ҳайитов  ва М.Аҳмедовалар,   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти вакили, Республика ҳарбий суди раиси С.Эшанкулов, Республика ҳарбий прокурори ўринбосари А.Ҳомидов, шунингдек ҳамкор вазирликлар мутасадди раҳбарлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик ҳамда   меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.    
Тадбирни Миллий гвардия қўмондони очиб бериб, юртимиз бўйлаб “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун!” шиори остида кенг нишонланаётган  Мустақиллигимизнинг 34 йиллик  байрами арафасида “Ватанга қасамёд” қилиб турган ўғил-қизлар ва уларнинг яқинларига самимий тилакларини билдирди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойилга асосланган Янги Ўзбекистон ғояси амалда қудратли ҳаракатга айланганлиги ёдга олиниб, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида юртимиз тинчлиги ва осойишталиги ётганлиги, уни асраб авайлаш эса барчамизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди. Шу сабаб Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинчлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Миллий Армиямизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга устувор аҳамият қаратилаётганлиги, бу борада Миллий гвардия тизимида, хусусан, Жамоат хавфсизлиги университетида ҳам олий ҳарбий билим юрти раҳбари полковник М.Рустамбаев бошчилигида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 29 июлдаги 233-сон Қарори билан Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари учун “Олий Бош Қўмондон давлат стипендияси” таъсис этилгани ва ўқув йили якуни натижаларига кўра энг юқори кўрсаткичларга эришган курсант мазкур стипендия соҳиби бўлиши айтиб ўтилди.
Шу билан бирга Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан курсантлар учун “Миллий гвардия Қўмондони стипендияси” ҳам  жорий қилингани ва бугунги маросим давомида ўтган ўқув йилида юқори натижаларга эришган, интизоми ва шахсий фазилатлари билан бошқа курсантларга намуна бўлаётган, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган  ва ушбу стипендия соҳиби бўлган гвардиячи курсант эълон қилинди.
Шундан сўнг қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилиб, 4-курс курсанти Юнусхўжаев Олимхўжа Мухтор ўғлига “Миллий гвардия Қўмондони стипендияси” гувоҳномаси ва кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Бу имкониятлар ёшларимизни юқори марралар ва юксак мақсадлар сари янада илдамроқ ҳаракат қилишларига шижоат, куч-ғайрат бағишлайди.  
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳам қўмондон томонидан билдирилган ёрқин фикрларни қўллаб қувватлаган ҳолда, бу қасамёд Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжат эканлиги эътироф этилди. Шунингдек, Қуролли Кучлар сафига кирган ёш ҳарбий хизматчининг ҳаётидаги унутилмас кун эканлиги таъкидланди ва ушбу байрам билан  курсантлар ҳамда уларнинг хурсандчилигига шерик бўлиб турган ота-оналари самимий муборакбод этилди.
Жорий йилда ушбу муассасага ўқишга кириш учун уч мингдан ортиқ номзодлар ҳужжат топшириб, бир ўринга 10-11 нафар номзод танловларда иштирок этди. Шулардан ўрнатилган тартибдаги синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 334 таси  ўқишга қабул қилинди ва улар билан  август ойида бошланғич касбий ва жанговар жисмоний кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-дала шароитида машғулотлар ташкил этилди.  
Айни вақтда “Ватанга қасамёд” қабул қилган йигитлар қатори Тўмарис издошлари бўлган қизларнинг ҳам шижоат билан сафда турганликлари мамлакатимизда гендер тенглик масаласида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин намунасидир. Қолаверса, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ҳам ушбу билим юртида таҳсил олиши — “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” тамойили асосида олиб борилаётган ишларнинг амалий натижасидир.
Юқори савияда ташкиллаштирилган ушбу тадбир давомида Университет курсантлари томонидан қўл жанги, Pekiti Tirsiya Kali ва қурол билан кўргазмали чиқишлар ҳамда дронлар шоуси меҳмонларга ҳавола этилди.
Барчада катта таассурот қолдирган ушбу тантанали маросим якунида курсантлар ота-оналари ва яқинлари билан кўришишди. Илк бор ҳарбий либосда эсдалик учун фотосуратлар, қувончли кўз ёшлари, фахр ва ифтихор туйғулари — бир умрга қалбларга муҳрланди.

Text to speech