“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқарув раиси, Ўзбекистон қаҳрамони С.Турдиев, Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси Т.Мурадов ва конференц алоқа тарзида ҳудудлардан Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда масъул офицерлар иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар Президентимизнинг ташаббуслари билан, бугун Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, манфаатларини таъминлаш, айниқса, Ватан ҳимоясида хизмат қилган уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланганини таъкидлашди.
Шунингдек, Миллий гвардия тизимида нуронийлар, фахрийлар, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш, мард, жасур жангчиларимиз хотираларини абадийлаштириш, қолаверса, булар орқали Ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Миллий гвардия фахрийларини ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та йўналишда мингга яқин тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, ишлаш истагида бўлганларнинг бандлигини таъминлаш, фахрийларга соғломлаштириш масканлари учун, ҳалок бўлганларнинг фарзандларига эса, болалар оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар топширилмоқда, маданий ва тарихий обидаларга саёҳатлар ташкил этилмоқда, қолаверса, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлганларнинг хотираларини абадийлаштириш, ёш авлодни ватанпарвар, фидойи этиб тарбиялаш борасида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётганлиги ҳисобот давомида келтириб ўтилди.
Шундан сўнг, меҳмонлар Миллий гвардия музейи фаолияти билан яқиндан танишишди.

Text to speech