Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди.
Курс давомида тингловчиларга Ихтисослаштирилган ўқув маркази ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, баландлик ишғол қилиш, руҳий-ахлоқий, жисмоний тайёргарлик, махсус-тактик ва моддий-техник таъминот тайёргарликлари, моделлаштириш ва симуляция ҳамда ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги фанларидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Тингловчилар хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.