Ўзбекистон Республикаси клнституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 нобярь куни Давлат Раҳбарининг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинган эди.
Унга кўра, мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимиз мазкур нишон билан тақдирланиши кўзда тутилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳам мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва бошқаларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол фуқаролик позициясига эга Миллий гвардия тизимида фаолият юритувчи ҳарбий хизматчи ва ходимларга тантанали равишда мазкур кўкрак нишонлари топширилмоқда.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида хизмат қилувчи тўрт юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимларга «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.