Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Ўзбекистонда конституциявий кафолатлар: мутаносиблик, тенглик ва адолат принциплари” мавзусига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Давлат ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси томонидан “Ўзбекистонда конституциявий кафолатлар: мутаносиблик, тенглик ва адолат принциплари” мавзусига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Конференцияда давлат ташкилотлари вакиллари, суд-ҳуқуқ тизими мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар Конституцияда белгиланган мутаносиблик, тенглик ва адолат принциплари амалиётда қандай татбиқ этилаётгани, инсон ҳуқуқлари кафолатлари ва қонун устуворлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича фикр алмашдилар. Муҳокамаларда тенгликни таъминлаш, дискриминациянинг олдини олиш, адолатли суд тизимини шакллантириш каби долзарб масалалар ҳам ёритилди.

Конференция якунида иштирокчиларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда илмий-амалий таклифларни давлат дастурларига татбиқ этиш бўйича тавсиялар илгари сурилди.

 

Text to speech