Жиззах вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, жорий йилнинг 25 июль куни Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида вилоят ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда инспектор-психологлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.
Соҳа вакилларининг оила аъзолари ўртасида ўтказилган сайёр қабулда асосий эътибор, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилалардаги соғлом муҳитни ташкил этиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Сайёр қабул иштирокчилари масъул ходимлардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.