Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди.
Кинология хизмати Республикамиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни хизмат итлари ёрдамида фош этиш, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашда ўзининг беқиёс имкониятларга эга эканлиги билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ичида алоҳида аҳамият касб этади. Шу ўринда Миллий гвардия бўлинмаларида ҳам кинология хизмати илғор хизмат соҳалари орасида муносиб ўринга эга. Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси базасида тизимда хизмат олиб бораётган кинологлар ва уларнинг хизмат итлари ўртасида ўтказилган "Антитеррор" йўналиши бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ҳам соҳага қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. 6 кун давомида бўлиб ўтган беллашувларда Миллий гвардиянинг республикамиздаги барча кинология хизматларидан 40 га яқин мутахассис кинологлар ва хизмат итлари иштирок этишди.