Жиззах ва Хоразм вилоятларида янги хонадон калитлари ўз эгаларига топширилди
Бугун Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида уйларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда Жиззах вилояти хокими Эргаш Алибекович сўзга чиқиб, 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" ва Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги, шунингдек, янги хонадонлар билан ҳарбий хизматчиларни муборакбод этди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчиларга янги хонадонларнинг калитлари тантанали топширилди.
Эндиликда хонадон эгалари Жиззах шаҳри Олмазор МФЙда қад ростлаган замонавий шинам кўп қаватли уйларда оила-аъзолари билан ҳаёт кечирадилар.
Шунингдек, Хоразм вилоятида ҳам бир гуру ҳарбий хизматчиларга янги хонадонлар калитини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят хокими ҳам иштирок этиб, барчани ушбу ютуқлар билан самимий муборакбод этди.
Барча орзиқиб кутган онлар етиб келди. Яқинларининг гулдурос олқишлари остида замонавий, барча шароитларга эга бўлган хонадонлар калити ўз эгаларига топширилди.