ҚИШКИ ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА
Ёшларнинг қишки таътилда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ўқув муассасаларида қатор спорт секциялари ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 январь куни Навоий шаҳрида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам спорт тўгараклари ташкил этилиб, кўплаб спортга қизиқиши баланд ёшларни ўз бағрига чорлади. Спорт тўгаракларида ҳарбий хизматчилар томонидан шахмат, шашка, қўл жанги, кураш, воллейбол спорт турлари бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Болажонларнинг қизиқиши юқори эканлигини кўрган ота-оналар тўгарак ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.