Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БУЮК БРИТАНИЯ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ДАВЛАТ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий  йилнинг 21 сентябрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қуролли кучлари вазири Жеймс Ҳиппи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ташриф буюрди. Делегацияни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М. Ғаниев қабул қилди. Бу учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлот ҳам иштирок этди.

Учрашувда  томонлар ҳукуматлар ўртасида ўрнатилган ишончли мулоқот Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги кўп томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлаб, ҳамкорликнинг муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, Британия вакили Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Дўстона муҳитда ўтган учрашув доирасида олий мартабали меҳмон Миллий гвардиянинг “фахрий меҳмонлар китоби”га эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.

Text to speech