Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИКНИ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгашининг қурол, ҳарбий техника ва технологияларни ривожлантириш Бош бошқармаси қурол, ҳарбий техника ва технологиялар бўйича ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи генерал-майор Фань Цзяньцзю билан учрашди.

Мазкур учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги ҳарбий атташеси полковник Отабек Шамсиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа саноати давлат қумитасининг вакиллари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси катта полковник Ду Хунде ва Хитой делегацияси аъзолари иштирок этдилар.

Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламдаги ўзаро алоқаларни қамраб олгани, дўстона ва ўзаро манфаатли эканини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ қуролланган милицияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида бир қатор қўшма амалий тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, жумладан тажриба алмашиш бўйича тренинглар, қўшма ўқув машғулотлари ва ҳк.

Учрашув ўзаро дўстона мулоқот муҳитида бўлиб ўтди.

Text to speech