Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Туркия Республикаси Ички ишлар вазири билан учрашди

Жорий йилнинг 28 июль куни Туркия Республикаси Ички ишлар вазири С.Сойлунинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия Полицияси ва Жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.

Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Миллий гвардия

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech