КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ ЎРГАНИШ
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кескин кураш олиб бориш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 26-27 январь кунлари Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Буюк Британиялик мутахассислар шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирокида “Катта раҳбарлар даражасида яхлитликни ўрнатиш” онлайн минтақавий курси ташкил этилди.
Тадбирда раҳбарлар даражасидаги бир гуруҳ Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.
Мазкур курсда мудофаа ва хавфсизлик соҳасида коррупция хавфини аниқлаш ва институционал яхлитликни ўрнатиш учун муносиб ечимлар муҳокама қилинди.