Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ҚЎМИТАСИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 май куни икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш мақсадида Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ишлаш бўйича минтақавий эксперти Винко Мославац билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш Режасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Text to speech