Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЖАНГОВАР ВА ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан жорий йилнинг 6-14 февраль кунлари Пекити-Тирсия Кали Филиппин жанговар тизими бўйича, мазкур жанговар тизим Федерацияси раиси Роммель Торталь ҳамда Беларусь Республикасининг “ПТК Батикан” спорт клубининг йўриқчилари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Амалий семинар-тренингда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда бошқа куч ишлатар тузилмалар вакиллари иштирок этиб, қўл жанги, ўзини ҳимоя қилиш усуллари ҳамда филиппин жанговар тизимининг тактик ҳаракатларини ўрганишди.

Шунингдек, тренинг доирасида Миллий гвардия Қўмондони Р. Джураевни федерация раиси Ромель Торталь ҳамда “ПТК Батикан” спорт клуби вакиллари билан учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида Пекити-Тирсия Кали жанговар тизим бўйича Миллий гвардия мутахассисларини тайёрлаш масалалари кенг муҳокама этилди.

Тадбир якунлари бўйича Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган ПТК халқаро федерациясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришилди.

 

Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech