ҲАМКОРЛИКНИНГ ЗАМОНАВИЙ ШАКЛИ
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари қўмондони генерал-майор Н.Карпенков ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли барча фаолият йўналишлари, жумладан, таълим ва кадрларни тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони беларуссиялик ҳамкасбларига ўзбек ўғлонларининг 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақидаги архив ҳужжатларини юборганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашув анъанавий тарзда илиқ ва дўстона руҳда ўтди.