ХОРИЖИЙ ҲАМКОР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Миллий гвардия томонидан хорижий шериклар билан ўрнатилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида доимий равишда турли даражадаги музокаралар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан навбатдаги ана шундай тадбир ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураевнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Тимоти Торлот ва Ҳарбий атташе подполковник А.Хайтонлар билан учрашуви ташкил этилди.
Учрашув давомида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик соҳаларида ўрнатилган дўстона алоқалар борасида музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан британиялик хорижий ҳамкорлар хавфсизлик соҳасида ўрнатилган иккитомонлама муносабатлар ҳолати ва келгуси истиқболлари муҳокама этилди.
Мулоқот натижасида Томонлар жамоат тартибини сақлаш, оммавий тартибсизликларни олдини олиш, терроризмга қарши кураш, муҳим объектларни қўриқлаш, шунингдек ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги келгуси ҳамкорликни устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.