Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Жорий йилнинг 16 февраль куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Г.Гулиев билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати юзасидан фикр алмашдилар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Озарбайжон Республикаси ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув дўстона ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.

Text to speech