Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ВА БУЮК БРИТАНИЯ ҚИРОЛЛИК ПОЛКИ ҲАРБИЙ ОРКЕСТРЛАРИ ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ УЧРАШУВИ

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий девони билан ҳамкорлик доирасида Миллий гвардия оркестрлари (Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестр, Жамоат хавфсизлиги университети, 65921 ҳарбий қисми, ҳарбий-мусиқа академик лицейи) ва Буюк Британия Уэльс маликаси Қироллик полкининг оркестри билан ижодий учрашуви ташкил этилди.

Ташриф давомида Қироллик полки мусиқачиларининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига кирувчи ҳарбий оркестрлар - Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри, Жамоат хавфсизлиги университети оркестри, Миллий гвардия ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ёш мусиқачилари билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Миллий гвардия "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида ўтказилиб, суҳбат давомида меҳмонларга лицейда яратилган шарт-шароитлар, ўқув машғулотлари, кутубхона, музей ва ўқув жараёни, ҳарбий-академик лицейларни ташкил этиш тарихи, муассасанинг мақсад ва вазифалари ҳамда номзодларни қабул қилиш шартлари ҳақида маълумотлар берилди.

Икки дўст мамлакат ҳарбий мусиқачилари ўртасида ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар мусиқачиларни танлаш ва тайёрлаш, замонавий ҳарбий мусиқани ривожлантириш тенденциялари ҳамда тантанали байрамларда иштирок этиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Суҳбат чоғида келгусидаги икки томонлама ижодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Расмий қисмдан сўнг меҳмонларга ўзбек миллий асбоблар кўргазмаси намойиш этилди. Миллий гвардия мусиқачилари ва Уэльс маликаси полкининг оркестри билан биргаликда ҳарбий юришлар ва бошқа мусиқий композициялар мавзусида куйлар ижро қилишди.

Text to speech