Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

ХОРИЖИЙ ҲАМКОР БИЛАН КЕЛГУСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда кўплаб ҳамкор давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ўзаро кенг қамровли ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Шу жумладан, куни кеча, Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси биносида Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички масалалар бўйича маслаҳатчи полковник Мустафа Авжи ва Элчихона ҳузуридаги хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Нежат Билларнинг Миллий гвардия вакиллари билан навбатдаги ишчи учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида ўзаро тажриба алмашиш, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ўқитиш, икки томонлама ташрифларни ташкил этиш масалалари, шунингдек ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Туркия Жандармерияси Академияси ўртасида амалий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.

Дўстона руҳда кечган мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Text to speech