Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейида “Мусиқий таълим ва ҳарбий ватанпарварлик анъаналарининг истиқболи” мавзусида илк бор халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Мазкур кенг кўламли тадбир мусиқа ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишида етакчи таълим муассасаларидан бири бўлган лицей илмий-ижодий фаолиятининг 80 йиллигига бағишланди.
Конференциядан кўзланган мақсад лицей тарихининг ёрқин саҳифаларини ёритиш, ўзаро тажриба алмашиш ва мусиқа таълими ва ватанпарварлик тарбиясининг янги йўналишларини муҳокама қилишдан иборат бўлиб, унда Қозоғистон, Тожикистон, Белорусь, Россия ва Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия давлатларидан икки юздан ортиқ иштирокчилар онлайн ҳамда офлайн тарзда қатнашди.
Дастлаб конференцияда Миллий гвардия қўмондонининг конференция иштирокчиларига табриги қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи олимлари, докторантлари, тадқиқотчилари, ўқитувчиларининг иштироки муҳим аҳамият касб этиб, конференцияда иштирокчиларнинг мусиқа таълимининг долзарб муаммолари, таълим жараёнида ватанпарварлик тарбияси методлари ҳақидаги бир қатор маърузалари тингланди.
Шунингдек, илмий-амалий конференцияда мутахассислар томонидан мусиқа таълимини ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва истиқболли режалари, тажрибани умумлаштириш ва педагогик малакани ошириш ҳамда ватанпарварлик тарбиясининг таълим жараёнига интеграциялашуви юзасидан масалалар муҳокама қилиниб, фикрлар алмашилди.
Тадбир сўнгида халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech