Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мактабдаги таълим-тарбия йўналишидаги устувор вазифалар юзасидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди

Мазкур учрашувда, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев,   Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова ҳамда соҳага оид мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган давра суҳбати мобайнида ўқувчиларнинг дарслардаги давомати билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими муҳокама қилиниб, дастлабки ўрганишлар нитажасида электрон платформага киритилган давомат маълумотлари билан синфлардаги реал давомат ўртасида намоён бўлаётган тафовутларни ҳам ўз вақтида бартараф этиш юзасидан алоҳида вазифалар белгиланди.

Шунингдек  ўқувчиларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш борасидаги ҳамкорликдаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

  Учрашувда, Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ёдга олиниб,  ота-оналар ва маҳалла раисларининг бу борадаги масъулиятини оширишга ҳамда “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида электрон мулоқот платформасини ишга тушириш борасидаги масалалар белгилаб олинди.

 Бу борада, мактаб таълими бўйича ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлиши учун янгича тизим яратилиши ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар  мухокама қилинди.

 Хусусан, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, мавжуд муаммоларни кенг жамоатчилик вакиллари билан ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, мактабларда фаолият юритиб келган инспектор-психолог штатларини Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги муносабати билан уларнинг хизмат вазифаларини тўлақонли бажаришини таъминлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар бўйича сохага оид мутасадди раҳбарларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

 

Text to speech