Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

СПОРТСЕВАР ЁШЛАРГА МУНОСИБ РАҒБАТ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қўл жанги спорти кенг ривожланиб, оммалашиб бормоқда. Ўз навбатида эса ушбу спорт тури билан шуғулланиб бораётган ёш авлод вакилларининг сони ҳам ортиб, тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, бу борада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини йўлга қўйиш мақсадида жойлардаги Миллий гвардия бўлинмалари томонидан ташкил этилган спорт секцияларининг аҳамияти ниҳоятда беқиёс. Уларнинг интилишларини муносиб рағбатлантириш мақсадида доимий равишда мусобақалар ташкил этилиб иқтидорли ёшлар рағбатлантирилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 март куни Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси спорт саройида ташкил этилган спорт секцияларига қатнашувчи 6 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг қўл жанги йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Б.Абдуллаев иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни қўмондонлик номидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Ўзгача руҳ ва шижоат билан ўтган мусобақа барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech