Ҳурматли ҳамкасблар! Сизларни Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан самимий ва эзгу тилакларимизни йўллаб, чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Ўтган 35 йил давомида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда катта ютуқларга эришиб, халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозонди. Бугунги кунда мамлакат тараққиёт ва ривожланиш йўлидан ишонч билан бориб, кенг кўламли бунёдкорлик режаларини амалга оширмоқда.
Россия-Ўзбекистон муносабатлари чинакам дўстона ва иттифоқчилик руҳидаги хусусиятга эга. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама конструктив ҳамкорлик ва халқаро масалалардаги шериклик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга эришишимизга ишонамиз.
Бу икки халқнинг туб манфаатларига тўла мос келади ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳурматли ҳамкасблар, Сизларга мустаҳкам соғлиқ ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаймиз.
Россия Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси