Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси президентининг миннатдорчилик номаси

Хурматли Рустам Мирзаевич, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони ижросини таъминлаш ҳамда юртимизда кикбоксинг спорт турини оммалаштиришда Миллий гвардия ёрдамида 2022 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси Миллий гвардиянинг бевосита кўмагида йил давомида юртимизнинг турли вилоятларида 5 та маҳаллий чемпионат ва кубок мусобақалари, июнь-июль ойларида эса пойтахтимизда "Uzbekistan Open II’ халқаро турнирини юқори савияда ташкил этилди.
Туркиянинг Конья шаҳрида 2022 йил 9-18 август кунлари бўлиб ўтган V-Ислом бирдамлиги ўйинларида юртимизнинг 29 нафар кикбоксинг усталари 21 та медалга (2 та олтин, 7 та кумуш, 12 та бронза) эга чиқишди.
Италиянинг Жесоло Лидо (Венеция) шаҳрида 2022 йил сентябрь-октябрь ойларида ташкиллаштирилган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида 43 нафар кикбоксингчилар 26 та медални (4 та олтин, 7 та кумуш, 15 та бронза) қўлга киритишди. Шунингдек, Тайланднинг Банкок шаҳрида 2022 йил 10-18 декабрь кунлари ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 22 нафар спортчимиз 24 та медалга (10 та олтин, 9 та кумуш, 5 та бронза) сазовор бўлди.
Бундан ташқари, 2022 йилда Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркия давлатида бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда юртимиз байроғи бир неча бор баландларга кўтарилди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда кикбоксинг билан шуғулланаётганлар сони 21100 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу рақамлар 24820 тани ташкил этиб, шуғулланувчилар сони 2021 йилдагидан 3720 нафарга кўпайди.
Юқорида амалга оширилган кенг кўламли ишлар WAKO халқаро кикбоксинг ташкилоти президенти Р.Беккер томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов номига 2022 йил 17 декабрда миннатдорлик хати юборилди.
Айтиш жоизки, мазкур натижаларга Миллий гвардиянинг ташкилий ишлардаги ёрдамисиз эришиб бўлмасди ва бунинг учун Ассоциациямиз номидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига чексиз ҳурматимизни изҳор этамиз.
Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси жорий йилда ҳам Миллий гвардия билан ҳамкорликда спорт ривожи учун ишлаб юксак натижаларни кўрсатиш
ва мамлакатимиз байроғини жаҳон ареналарида ғолиблар қаторида ўрин тутишига эришишга умид билдиради.

Ҳурмат билан,
                                                                                                                                                                                                                                      А.Ходжаев

Text to speech