Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳамдамов Алишер Ўктамович

(21.03.1982 - 19.12.2021)

Сафдор Ҳамдамов Алишер Ўктамович 1982 йил Бухоро вилояти, Пешкў туманида туғилган. Оилали, бир ўғли икки нафар қиз фарзанди бор. А. Ҳамдамов 2001 йилда Бухоро Автомобиль ва йўллари техникумини тамомлаб Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими Алоҳида милиция батальони милиционери лавозимига ишга кирган. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Қоровулбозор тумани қўриқлаш бўлими сафдор-ходими лавозимида хизмат қилган. Сафдор А.Ҳамдамов хизмат фаолияти жараёнида ташаббускорлиги, тартиблилиги, масъулиятлилиги билан хизматдошлари ўртасида ҳурматга сазовор бўлган, қўйилган вазифа ва мажбуриятларини виждонан бажариши ҳамда намунали ходим сифатида бошқалардан ажралиб турар эди.

2021 йилнинг 19 декабрдан 20 декабрга ўтар кечаси Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли нефть ва газни қайта тайёрлаш бошқармасига қарашли “Қумли” ГТҚ мобиль йўналишининг 34 км дан 49 кмгача бўлган масофада хизмат олиб бориш жараёнида соат 05:15лар атрофида қўриқланадиган йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан шубҳали номаълум УАЗ русумли (давлат рақами бўлмаган) автотранспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётганлиги сабабли, ушбу автотранспорт воситасини тўхтатиш мақсадида, ўз хизмат автомашинасидан тушиб тўхташ ишорасини берган, аммо УАЗ русумли автомашина ҳайдовчиси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан уриб кетиши оқибатида хизмат вақтида вафот этган.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Миллий гвардия ходими Сафдор Ҳамдамов Алишер Ўктамовичнинг кўрсатган қаҳрамонлиги, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг хотирасида абадий қолади.

Text to speech